Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Rahbariyat

Rahbariyat

Ташкилот раҳбарининг ФИШКенгаш раиси-Шарипов Фрунзе Илхомович
Котибият мудири-Бердиева Барно Саитназаровна
 
Раҳбарнинг биографик маълумотлари Шарипов Фрунзе Илхомович -1971 йил 14 майда Хоразм вилояти Хонқа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.
Иш стажи 33 йил.
 
 
Бердиева Барно Саитназаровна -1974 йил 22 сентябр куни Хоразм вилояти Урганч шахрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1997 й. Урганч давлат университетини тугатган. Иш стажи 28 йил.
Котибият мудирининг функциялариКотибият ишига бевосита раҳбарлик килади, Котибият ходимларининг ишини ташкил килади ҳамда Котибият зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида сифатли ижро этилишига шахсан жавоб беради;
маҳаллий Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда Сенат девонининг тегишли бўлинмаси билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади, уларнинг такомилига етказилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди;
тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Котибият ҳодимлари ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек Котибиятнинг иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритиш учун маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этади;
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилади ва уларда иштирок этади;
иш юритиш белгиланган тартибда олиб борилишини таъминлайди, чиқувчи ҳат-ҳабарларни имзолайди;
тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ Котибият ҳодимлари лавозимига номзодларни тавсия этади, кадрлар заҳирасини шакллантиради;
Котибият ҳодимларининг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда маҳаллий Кенгаш раисига киритади.
 
Котибият мудирининг бош мутаҳассислари  ФИШ Қаландаров Расулжон Отабайевич
Машарибов Машариф Шокир ўғли
Котибият мудирининг бош мутахассислари  функциялариўз зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида сифатли ижро этилишига шахсан жавоб беради;
тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, бошқа идоралар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама пухта таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларини тайёрлайди, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди;
тайёрланган материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Котибият мудирига киритади;
маҳаллий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари, комиссияларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек маҳаллий Кенгаш қарорларининг ижро этилишини таҳлил қилади;
маҳаллий Кенгаш томонидан ўтказиладиган мажлисларда, ўзига бириктирилган масалалар бўйича доимий комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари томонидан маҳаллий Кенгаш сессиясига киритиладиган масалаларни Котибият мудирига тақдим этиб боради;
маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари йиғилишларини ташкиллаштиради;
маҳаллий Кенгаш ва Котибият мудирининг топшириқларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
 
Котибият мудирининг бош мутахассислари  биографик маълумотлари Р.Қаландаров-1980  йил 16 декабрда Урганч шахрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2006 йил  Ўзбекистон Миллий Университетини тугатган. Иш стажи 19 йил
М.Машарибов-1997 йил 21 январда Урганч  туманида туғилган, миллатти ўзбек, маълумоти олий, 2020 йил Урганч Давлат Университетини тугатган. Иш стажи 5 йил 
22-05-2021, 17:25
Sahifaga qaytish